Евроиттифоқ АҚШ билан савдо битмини тузмаса, Вашингтон муносиб чора кўради
Брюссель Вашингтон билан савдо битимини тузмаса, АҚШ Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар импортига нисбатан божни ошириради.
Брюссель Вашингтон билан савдо битимини тузмаса, АҚШ Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган автомобиллар импортига нисбатан божни оширишга мажбур бўлади, деди Президент Дональд Трамп Давосда “СNBC” га берган интервьюсида.
“Евроиттифоқ билан музокаралар ўтказиш жуда мушкул. Мен Еврокомиссиянинг янги раҳбари билан учрашдим. У ажойиб. Лекин мен унга келишолмасак, чора кўришга мажбур бўлишимизни айтдим”, деди Трамп.