“Евро” Хорватиянинг миллий валютасига айланади
Мамлакат куна-миллий валютаси билан хайрлашади. Улар янги йил кечаси еврога ўтади. Янги йилнинг илк соатларидан бошлаб карта билан тўлаш, онлайн-тўлов ва мобиль банкинг орқали пул ўтказиш имконсиз бўлиб қолади, деб хабар қилади Хорватия Миллий банки. Улар нақд пулни ҳозирлашни маслаҳат бермоқда-чунки куналар билан 15 январгача тўловни амалга оширса бўлади.
Миллий валютадаги банк кредитлари ва ҳисоб-рақамлар 1 январдан бошлаб автоматик равишда еврога конвертация қилинади. Миллий банкнинг таъкидлашича, муомаладаги қоғоз пуллар миқдори аввалгидек қолади. Масалан, 100 куналик (тахминан 13 евро) купюралар ўша миқдордаги 10 ва 20 евролик номинал банкноталар билан алмаштирилади. Хорватияда банкоматларни қайта созлаш ишлари давом этмоқда, улар аста-секин ўчирилмоқда. Январь ойининг ўрталарига келиб барча қурилмаларни еврога мослаштириш ваъда қилинган. Хорватия кунаси мамлакатда 1994 йилдан бери муомалада. Ундан эсдалик сифатида 1 евролик тангада сувсар тасвирини сақлашга қарор қилинди.
Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА