Эрон янги қанотли ракетага эга бўлди
Эрон Ислом Республикаси армиясининг ҳарбий-денгиз кучлари “Талайе” ва “Насир” қанотли ракеталарига ҳамда илк бор разведка ва радиоэлектрон тизимлари билан таъминланган вертолёт мажмуасига эга бўлди, деб баёнот берди мамлакат контр-адмирали Шахрам Эроний.
ISNA агентлиги хабар беришича, “Эроний разведка, нишонни йўқ қилиш ва бошқа турли йўналишларга мўлжалланган узоқ масофага парвоз қилувчи ракета ва учувчисиз ўзи учар тизимлар яратиш соҳаларида стратегик ҳарбий-денгиз флотининг сўнгги ютуқлари тақдимотига гувоҳ бўламиз”, деган.
Экспертларнинг фикрича, Эрон ушбу қуролларни Исроилни тийиб туриш учун фойдаланади.
Хабарда келтирилишича, “Талайе” ракета мажмуаси минг километрдан зиёд масофани босиб ўтади ва парвоз пайтида янги нишонларни аниқлай олади. “Насир” денгиз қанотли ракетаси “ақлли” ҳисобланиб, парвоз узоқлиги 100 километрни ташкил этади. У нишонни йўқ қилиш амалиётида катта имкониятга эга.
“Шунингдек, қўшинлар илк бор разведка ва радиоэлектрон тизимлари билан таъминланган вертолёт мажмуасига ҳам эга бўлди”, дейилади хабарда.