Эрон Ҳурмуз бўғозида “қора рўйхат” жорий этмоқда
Эроннинг Ҳурмуз бўғозидаги юк ташишни назорат қилиш бошқармаси белгиланган тартиб-қоидаларни бузган кемаларга нисбатан жарима солиш, уларни ҳибсга олиш ҳамда мусодара қилиш каби чеклов чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди.
Ислом Республикаси баёнотига кўра, Форс кўрфазига кирувчи ва ундан чиқувчи кема эгаларига нохуш вазиятларнинг олдини олиш учун қоидабузарлар реестрини доимий равишда текшириб бориш тавсия этилади.
Шунингдек, ушбу “қора рўйхат”га тушган кемалар билан ҳамкорлик қилган бошқа сув транспортлари ҳам чекловлар остига тушади. Кемани рўйхатдан чиқариш учун эса тегишли бошқарма бўлимига қоидабузарлик сабаблари кўрсатилган расмий сўров юбориш талаб этилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА