Эрон 2025 йил мудофаа бюджетини уч баробар оширади
Эроннинг келаси йил учун мудофаа бюджети уч карра, яъни 200 фоиздан кўпроқ оширилади, деди Эрон ҳукумати вакили Фотима Моҳажароний махсус уюштирилган матбуот анжуманида.
ISNA агентлиги айни мавзуда ҳукумат вакилидан иқтибос келтириб, шундай ёзган:
– Мамлакат харажатини тўлиқ қоплайдиган бюджетда мамлакат мудофаа эҳтиёжини қондиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис ҳарбий бюджет сезиларли даражада – 200 фоиздан кўпроқ ўсишига гувоҳ бўляпмиз.