Эркин курашчиларимиз баҳсларни бошлади
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш баҳсларига старт берилди.
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш баҳсларига старт берилди.
Бугун, 22 февраль куни 5 нафар полвонимиз медаллар учун гиламга чиқади:
-57 кг: Сардор Рўзимов – Гамал Алсабри (Яман)
-65 кг: Аббос Раҳмонов – Путаван Сенават (Таиланд)
-70 кг: Иляс Бекбулатов – Исламбек Орозбеков (Қирғизистон)/Абдулраҳман Ибраҳим (Қатар)
-79 кг: Суҳроб Шарипов – Али Савадуҳи (Эрон)
-97 кг: Мақсуд Вейсалов – Алишер Ергали (Қозоғистон).
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг юнон-рум кураши баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш 3 бронза, аёллар кураши бўйича эса 2 та бронза медалига сазовор бўлган.