Еревандаги фожианинг янги тафсилоти
Арманистон пойтахти Ереван шаҳридаги "Сурмалу" савдо марказида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлгани аниқланганлар рўйхатида айни пайт 15 кишининг исми-шарифи қайд этилган. Ҳозирча воқеанинг охирги қурбони ҳисобланган болакайнинг жасадини қутқарувчилар вайрона остидан чиқариб олишди. Бу ҳақда “РИА Новости” Арманистон ФВВ сайтига таяниб ёзган.
— Қутқарув-қидирув амалиёти натижасида марҳум 15 кишининг танаси топилди, — дейилган идора баёнотида. — Улардан 9 нафари, жумладан ёш боланинг шахси ҳали аниқланмади.
"Сурмалу" савдо маркази 14 август кундузи ёнганди. Ереван мэрияси хабарига кўра, пиротехника моддалари омбори портлаб, бино аланга қуршовида қолган. Сўнгги маълумотга қараганда, жами 61 одам турли даражада жароҳатланган.
Дарвоқе, мамлакат ФВВ яна ёнғин чиқиши мукинлигидан огоҳлантирди.