Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун расман кучга кирди. Ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 27 августда қабул қилинган бўлиб, 20 сентябрь куни Сенат томонидан маъқулланган эди.

Қонунни ишлаб чиқишда Австралия, Канада, АҚШ, Россия, Туркия, ЖАР, Индонезия, Озарбайжон ва Қозоғистон каби давлатларнинг соҳадаги тажрибаси ўрганилди. Ҳужжатда хорижий инвесторлар ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш мақсадида қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун лойиҳаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Фанлар академияси ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги мутахассислари ҳам ўз таклифларини киритди.

Қонун ер ости бойликларини масъулият билан геологик жиҳатдан ўрганиш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни тизимли йўлга қўйишга хизмат қилади.

Шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мавжуд хомашё негизида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, олис ҳудудларда барқарор иш ўринлари яратиш, иқтисодиёт учун солиқ базасини кенгайтириш ва ташқи бозорларда рақобатбардошликни оширишга кўмаклашади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ер қаъри тўғрисида”ги қонун кучга кирди