Ер – деҳқоннинг хазинаси (+видео)
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишсиз ёшларга ажратилаётган 15 сотихли ер майдонидан бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олиш мумкин.
Жиззахлик ёшларимиз ҳам бу ишларга фаол киришиб, аллақачон илк ҳосилни йиғиш арафасида турибди.
Хусусан, бирдамликда иш бошлаган жиззахлик ёшлар айни кунларда ўзига ажратилган ерларга булғор қалампири кўчатларини экишди. Нега бирдамликда дейсизми? Сабаби Шароф Рашидов тумани Умар маҳалласидаги ер олган ёшлар ушбу кўчатларни ҳашар йўли билан етиштирган.
Асосийси, икки ойлик меҳнат давомида ҳосилга кириши кутилаётган ушбу маҳсулотнинг харидорлари ҳам тайёр. Фақатгина ерга меҳр ва меҳнат кучли бўлса бас!
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rNlPJsjderg" title="Yer – dehqonning xazinasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ер олиб, экин эккан ёшлар билан ташкил этилган интервьюнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг "You Tube" саҳифасида кўришингиз мумкин.
Гулноза Бобоева, ЎзА