ЕОИИ: Киришдан чиқиш қийинми?
Арманистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги тўхтатилса, Россиядан ушбу давлатга пул ўтказмаси миқдори икки баробардан кўпроқ камайиб, 1,8 миллиард долларга тушади. 2025 йил ушбу кўрсаткич 3,88 миллиард доллар эди. Бу ҳақда Россия ҳукумати веб-сайтида чоп этилган РФ, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон қўшма ҳисоботида айтилган.
Муаллифлар фикрича, Арманистоннинг ЕОИИ билан савдо айланмаси 55,6 фоиз камайиши, Россия гази импорти 69 фоиз ошиши мумкин. Ҳисоботда бу рақамлар тахминий экани, бозор шароити инобатга олинса, ҳақиқий нарх юқорироқ бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
Шунингдек, Арманистоннинг иттифоққа аъзо давлатлар билан савдо айланмаси икки баробардан кўпроқ камайиши эҳтимоли ҳам келтирилган. Бинобарин, ҳозир мамлакат савдоси 37,8 фоизи, жумладан экспортнинг 38, импортнинг 37,7 фоизи айнан ЕОИИ ҳиссасига тўғри келади.
– Агар Арманистон Иттифоқ таркибидан чиқса, аъзо давлатлар билан умумий савдо айланмаси 2025 йилдаги 7,990 миллиард доллардан 3,550 миллиард долларгача тушиши мумкин, – дейилган ҳисоботда.
Баёнотда ЕОИИ мамлакатлари Арманистонга нисбатан Бирлашиш шартномасини тўхтатиб қўйишни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам эслатиб ўтилган.
С.Раҳимов, ЎзА