Енгил атлетикачиларимиз эътирофга сазовор бўлди
Осиё енгил атлетика ассоциацияси 2022 йил якунларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича қитъанинг энг яхши 10 та натижасини қайд этган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик 7 нафар енгил атлетикачи жой олди.
Аёллар ўртасидаги дастурларда Сафина Саъдуллаева баландликка сакрашда 1.97 м, Екатерина Воронина етти курашда 6072 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уч ҳатлаб сакраш йўналишида Шарифа Давронова 14.04 метр билан иккинчи ўринда кўрсатилган.
Йигитларимиздан энг юқори поғона Сухроб Ходжаевга тегишли. Босқон улоқтирувчимиз 72.67 метр билан тўртинчи ўринда қайд этилган.
Шунингдек, баландликка сакровчиларимиздан Светлана Радзивил (1.90 м) ҳамда Александра Шаркаева (1.88 м), 4х400 метрга аралаш эстафета дастурида Артур Харисов, Хусниддин Баннаев, Фарида Солиева ва Камила Мирсалиева квартетига тегишли (3:31.98) натижалар ҳам кучли ўнталикда кўрсатилди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
ЎзА