Энг намунали бошланғич ташкилотлар тақдирланди
Нукусда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги барча бошланғич ташкилотларда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бӯлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, Ӯзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси У.Жалменов ва бошқалар бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кӯламли ишлар ва мазкур кӯрик-танловнинг аҳамиятига тӯхталди.
[gallery-3343]
Таъкидланганидек, бугунги кунда бошланғич ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлома қӯллаб-қувватлаш ӯзининг ижобий самарасини бермоқда. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, муассаса, ташкилотларда бошланғич ташкилотнинг тузилиши, уларда жамоа шартномаларининг имзоланиши ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида йилига камида бир маротоба ҳисобот бериб борилишини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигига эришишда ҳар икки йилда бир маротаба ӯтказиб келинаётган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аъзолар сони юз нафаргача ва юз нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар олиб бораётган ишлари акс эттирилган кўргазмали қуроллар, мультимедиа, баннерлар ва видеороликлар билан иштирок этди. Улар орасидан ғолиблар аниқланиб, биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА