Энг қадрли ва қиммат “вакцина”
Албатта, Мурожаатноманинг бутун мазмун-моҳияти ўзига хос дастуриламал сифатида ҳар биримизни руҳлантириши ва буюк Ватанимиз, олижаноб халқимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда янгидан янги режа-ю мақсадлар сари ундаши аниқ.
Президент Олий Мажлисга Мурожаатномасида уч йилдан кўпроқ муддат орасида мамлакатда амалга оширилган тарихий ўзгаришлар соясида бари бир коррупция деган иллатга қарши кураш оғир кечаётганига урғу бераркан, “раҳбарларимизни, ҳалоллик вакцинаси билан эмламас эканмиз, давлатимиз иқтисодиётини юксалтириш, халқимиз ҳаётини фаровон қилишдек эзгу мақсадимизга асло эриша олмаймиз”, дея бевосита ҳаммамизни яна бир бор огоҳликка чорлади.
Албатта, Мурожаатноманинг бутун мазмун-моҳияти ўзига хос дастуриламал сифатида ҳар биримизни руҳлантириши ва буюк Ватанимиз, олижаноб халқимиз тақдири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда янгидан янги режа-ю мақсадлар сари ундаши аниқ. Шу маънода, ўзига хос таҳлилий ва танқидий руҳ сингдирилган Мурожаатнома нафақат парламент аъзолари учун, балки шу юрт тараққиёти йўлида ҳалол яшаб, меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаро учун ҳам катта масъулият юклайди. Айниқса, ўтган йилнинг сарҳисоби ҳамда жорий ва келгуси йиллар учун барча соҳаларга мўлжалланган долзарб, ҳаётий йўналишлар, ички ва ташқи сиёсатга оид, жумладан, қонунчилик, инсонпарварлик, сўз эркинлиги, тадбиркорлик ҳимояси билан боғлиқ халқчил ташаббуслар, бир жумла билан айтганда, барчанинг кўнглини тоғдай кўтариб юборди.
Юртбошимиз 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дея эълон қилиш баробарида замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Боиси, энди замон ўзгарди, талаб ўзгача, одамлар ҳам даврга мос равишда билим, тажрибаларини такомиллаштирмаса, замонавий ахборот технологияларини эгаллашдан ортда қолсалар, ютқазиши турган гап.
Бир оддий журналист сифатида пойтахтимизнинг муҳташам ва фусункор Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган унутилмас тадбирдан бир дунё таассуротлар билан қайтдим ва Президентнинг “Ҳалоллик вакцинаси” ҳақидаги ибратли йўл-йўриқлари ҳар кун, ҳар лаҳза ҳаётий эҳтиёжимизга айланишини истадим ва Мурожаатномада кўтарилган энг муҳим ва халқ дардига дармон бўлишдек ғоят оғир ҳаётий масалалар, муаммолар (ютуқлар ўз йўлига-да) ечимини излаш, топишдек машаққатли вазифалар ҳар бир ватандошимнинг юрагида акс садо бераётганига ишонгим келди.
Норқобил ЖАЛИЛОВ,
“XXI asr” газетаси бош муҳаррири