Энергия таъминоти талаб даражасида
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш талаб даражасида бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш талаб даражасида бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.Учкўприк тумани электр тармоқлари корхонаси 1 минг 776 улгуржи истеъмолчи ва 36 минг 650 аҳолига хизмат кўрсатади. Корхонада реконструкция ва модернизация ишлари изчил йўлга қўйилган. Айни кунларда ҳаво орқали ўтган электр линиялари, трансформатор пунктлари ва электр нимстанцияларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.