Энди мен кўкламнинг ошиғи, тайин!
Баҳор фасли бор экан, инсонга ҳамиша ёшлик ҳамроҳдир!
Инсон гўзалликка бунчалар ташна бўлмаса?! Оламнинг таровати инсонни яшартирмайди, деб ким айта олади? Баҳор фасли бор экан, инсонга ҳамиша ёшлик ҳамроҳдир! Ёшлик эса энг аввало муҳаббатимизни ёдимизга солади.Гўзал фаслга ошуфта бўлиб келган Наврўзи олам эса чин маънода кўзимизнинг гавҳаридек мусаффо кундир! Яратган Аллоҳ мана шундай тароватли кунларимизни зиёда этаверсин!
