Энди Булунғурда ҳам ДХМнинг замонавий биноси бор
Булунғур тумани Давлат хизматлари марказининг янги, зхамонавий биноси фойдаланишга топширилди.
Марказнинг очилиши маросимида иштирок этган Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи М.Қурбоновнинг қайд этишича, вилоятдаги ўн учунчи марказ биноси ҳам давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган.



Электрон навбат тизими 5 та мониторда акс этиб туради, 20 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.
Замонавий архитектура дизайни асосида жиҳозланган марказ биносида фуқаролар учун барча шароитлар яратилган. Тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, банк кассаси, фуқаролик паспорти ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш хоналари ташкил этилган. Бундан ташқари, кутиш залида мўъжаз китоб жавони мавжуд.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.