Эмланиб, машина ютиб олиш борасида қўшимча маълумот
2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.
ССВ Матбуот хизмати изоҳига кўра, юқорида кўрсатилган муддатдан аввал коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ҳам шу йилнинг февраль ойидан бошлаб ўтказиладиган мазкур ютуқли ўйинда иштирок этишлари, автомобиль ютиб олишлари мумкин.
ЎзА