Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминотидаги муаммо бартараф этилди

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефони орқали фуқаро И.Ж. хонадонда электр энергияси қувватининг пастлиги юзасидан мурожаат қилган. Мурожаат Беруний тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳудудий электр тармоқлари Беруний тумани филиали мутахассислари билан биргаликда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида фуқаро истиқомат қилаётган ҳудудда ҳақиқатда электр энергияси таъминоти қуввати етишмовчилиги аниқланди. Натижада қуввати 160 кв бўлган трансформатор пунктига улаш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда электр таъминотидаги муаммо бартараф этилиб, фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.