Эл дастурхонига шифобахш неъмат
Жиззах туманидаги “Зомин асали” масъулияти чекланган жамияти асаларичиликка ихтисослашган.
Жиззах туманидаги “Зомин асали” масъулияти чекланган жамияти асаларичиликка ихтисослашган.Вилоятнинг Зомин, Бахмал, Фориш туманларида асалари парваришлаётган корхона йилига 10 тоннага яқин юқори сифатли, шифобахш неъмат етиштирмоқда. Тайёр маҳсулот қадоқланиб, буюртма асосида истеъмолчиларга етказиб берилади.
–Яқин кунларда корхонага хориждан замонавий қадоқлаш ускунаси келтириб ўрнатиш режалаштирилган, – дейди жамият раҳбари Ғайратхўжа Аҳмедов. – Лойиҳа амалга ошгач, доривор гиёҳлар ва гул чангини қадоқлаш ҳам йўлга қўйилади. Бу билан қўшимча яна 5 ишчи ўрни яратилади.