ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: Қувада гилос пишди
Гилосларнинг аксарияти интенсив боғларда етиштирилган.
– Қувалик фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари боғларида эртапишар гилос ҳосили териб олинмоқда, – деб хабар берди Фарғона вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси Элёр Жалолов.

Гилосларнинг аксарияти интенсив боғларда етиштирилган. Бу боғлардан кам сув, кам харажат сарфлаб мўл ҳосил олиш мумкин. 2019 йил ва жорий йил бошида вилоятда 2 минг 100 гектар интенсив боғлар ташкил этилган. Вилоят боғбонлари жорий йилда 350 минг тоннадан ортиқ сархил мева етиштиришни мақсад қилган. Меваларнинг асосий қисми экспорт ва қайта ишлашга йўналтирилса, қолгани ички бозорда сотилади.