ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА
Бугунги кунда баъзи юртдошларимизнинг озиқ-овқат тақчил бўлармиш, деган саросимада озиқ-овқат ғамлашга киришиб кетганига гувоҳ бўляпмиз.
СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚИМИЗГА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК
Бугунги кунда баъзи юртдошларимизнинг озиқ-овқат тақчил бўлармиш, деган саросимада озиқ-овқат ғамлашга киришиб кетганига гувоҳ бўляпмиз. Бу хавотир асоссиз.
Фермерларимиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, дастурхонларимиз тўкин-сочинлигини таъминлаш, бозордаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаб қолиш учун бор куч-ғайратини сафарбар этмоқда.
Буни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Ташаббускор” кўп тармоқли фермер хўжалиги мисолида кўриш мумкин.
– Хўжалигимиз чорвачилик ва деҳқончиликка ихтисослашган, – дейди “Ташаббускор” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Туронов. – Хўжалигимизда 100га яқин қорамол, 700 га яқин кўй-эчки боқиляпти. Ҳар йили халқимиз дастурхонига 15-16 тоннагача гўшт, 5-6 тонна сут ва сут маҳсулотлари етказиб бермоқдамиз. Бундан ташқари,ғалла, сабзи, шолғом, лавлаги, пиёз, картошка етказиб берамиз. Жорий йилда 200 гектар лалмикор, 10 гектар сувли майдонда ғалла экдик. Ғалла ҳосили ўриб-йиғиб олингач, шундан 10 гектар сувли майдонга такрорий экин экишни режалаштирганмиз.
Яқин кунларда хўжалигимиздаги эртаги картошка ҳосилини йиғиб олиб бозорга чиқарамиз.