Экспортчи корхоналар фаолияти ўрганилди
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров бошчилигидаги гуруҳ вилоятдаги экспортчи корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Сардор Ғаффоров бошчилигидаги гуруҳ вилоятдаги экспортчи корхоналарда бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди.
Навоий вилоятида экспортёр корхоналар сонини кўпайтириш, тадбиркорларга ҳуқуқий, молиявий, маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган ташриф жараёнида тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, улар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди. Тадбиркорларга зарур тавсиялар берилди, фаолиятини кенгайтириши юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини Навоий шаҳридаги калава ип ва енгил саноат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи «Бахт текстиль» масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда корхонанинг экспорт салоҳияти билан яқиндан танишиш билан бошлади. Улар шунингдек, Конимех туманидаги «Муҳаммадризо» хусусий корхонасида ҳам бўлди.
2019 йилда фаолиятини бошлаган мазкур корхона 5 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор етиштириб, хорижга экспорт қилмоқда. «Халқ банки» томонидан ажратилган 1 миллион 200 минг доллар кредит эвазига бунёд этилган замонавий иссиқхонадан айни кунгача 400 тонна ҳосил олинди.

Маҳсулот Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилинди. Экспорт ҳажми эса 100 минг долларни ташкил этди. Учрашув давомида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорга янги имкониятлар ва имтиёзлар хусусида йўналиш берилди.
Уюшманинг кейинги йўналиши Хатирчи туманидаги майиз етиштириш бўйича пешқадам ҳисобланган Учқада ҳудуди тадбиркорлик субъектлари ҳамда тумандаги "ASYA SERA NAVOIY" МЧЖ шаклидаги хусусий корхонаси тасарруфидаги замонавий иссиқхона фаолияти билан танишиш жараёни бўлди.