ЕИ Африка билан ҳамкорликни фаоллаштиради
Европа Иттифоқи жорий йил нефт-газ тизимида Россияга қарамликни камайтириш учун Африка мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга интилмоқда.
Қора қитъа давлатлари, хусусан, Нигерия, Сенегал ва Ангола суюлтирилган газ бўйича, деярли, фойдаланилмаган салоҳиятга эга, дейилади "Interfax.ru"нинг "Bloomberg" маълумотига асосланиб тарқатган хабарида.
Май ойи охирида ЕИ энергетика соҳасида ташқи ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатни имзолаши кутиляпти.
Лойиҳага кўра, Евроиттифоққа суюлтирилган газ импортини ошириш мақсадида газ етказиб берувчи давлатлар рўйхатини кенгайтириш талаб этилади. Кўзланган натижага эришиш учун АҚШ, Исроил, Миср ва Озарбайжон билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришиш асосий чора сифатида кўриляпти, дейилади хабарда.