ЕИ 22 февралда Истанбулда саммит ўтказади
Европа Иттифоқи 22 февралда Истанбулда саммит ўтказишни режалаштирмоқда, унда Украина можаросининг оқибатлари муҳокама қилинади, деб баёнот берди Туркияга келган Евроиттифоқ делегацияси раҳбари Николаус Мейер-Ландрут.
"Йигирма иккинчи февралда Истанбулда саммит бўлиб ўтади. Саммитга Украина ҳукумати вакиллари ҳам таклиф этилган", – деган у.
Anadolu агентлиги ёзишича, саммитда "можаронинг геосиёсий ва иқтисодий оқтбатлари” муҳокама этилиши режалаштирилган. Олий даражадаги мажлисда Туркия вакили ҳам иштирок этиши режалаштирилган, лекин айнан ким қатнашишига Мейер-Ландрут аниқлик киритмаган.
"Биз шу йўл билан Украинани қўллаб-қувватлашимизни намойиш қиламиз", – дея таъкидлаган у.