Эҳтиёжманд оилаларга ун тарқатилди
Янги йил байрами арафасида халқ вакиллари аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, хайрия тадбирларини амалга оширмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Баҳодиржон Сидиқов томонидан Нукус шаҳридаги “Амударё”, “Жийдели байсун”, “Анасай” ва “Саманбай” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ҳар бир маҳаллага 40 тадан жами 160 қоп буғдой уни бепул тарқатилди.
Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар, саховат ишлари жойларда давом этмоқда.
ЎзА