Эҳтиёжманд оилаларга ун тарқатилди
Сирдарёда Президентимизнинг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида вилоятда истиқомат қилаётган, ижтимоий аҳволи оғир, ногиронлиги бўлган 3 минг 632 оила, оилаларнинг 16 минг 978 нафар аъзоси рўйхати шакллантирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими, унинг туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасининг 1 миллиард 685 миллион сўм пул маблағи ҳисобига вилоятдаги "Оқолтин дон" ва "Ховос дон" корхоналаридан ун маҳсулоти олиб келиниб, аҳолининг ҳар бирига 20 килограммдан тарқатилди.
Хайрли ишлар давом этмоқда.
Ш.Суяров, ЎзА