ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбари билан музокара тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги шериклик масаласи бўйича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, ЕХҲТ тузилмалари, шу жумладан, инсон ҳуқуқларини, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўтарилди.