Эгей денгизи яқинида зилзила содир бўлди
sozcu.com.tr нашрининг хабар беришича, 6 май соат 2:40 да Туркиянинг Муғла шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича 4.0 балли зилзила содир бўлди. Зилзила яқин атрофдаги ҳудудларда, хусусан, Датча туманида ҳам сезилган.
Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотларига кўра, зилзиланинг ўчоғи Эгей денгизида 47 километр чуқурликда аниқланган. Хабарда зилзила оқибатида талофатлар қайд этилмагани, ҳеч ким жароҳат олмагани айтилмоқда.