Дзюдочиларимизнинг илк рақиблари маълум бўлди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги «Lusail Multipurpose Hall” аренасида дзюдо бўйича "Мастерс" турнири бошланди.
Уч кун давом этадиган мавсумнинг илк турнирида ҳар бир вазн тоифасида дунёнинг кучли 32 нафар дзюдочиси мусобақа медаллари ҳамда Токио Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.
"Мастерс" туркумига кирувчи мусобақа ғолиби пул мукофоти билан бирга 1800 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритади. Кумуш медаль соҳиби 1260, бронза медали эгалари 900 рейтинг очкосини ўз ҳисобларига қўшиб қўяди. Кучли бешликдан жой олган дзюдочилар 648, 7-ўринни банд этганлар эса 468 очкога эга бўлади.
Мусобақага ташланган қуръа натижасига кўра, дзюдочиларимиз илк рақибларини билиб олди:
-60 кг вазн тоифаси (33 иштирокчи)
Иккинчи босқич: Диёрбек Ўразбоев - Ленин Пресиадо (Эквадор)
Иккинчи босқич: Шарофиддин Лутфуллаев - Ислам Яшуев (Россия)/Дэвид Пулкрабек (Чехия)
-66 кг вазн тоифаси (30 иштирокчи)
Биринчи босқич: Сардор Нуриллаев - Виллиан Лима (Бразилия)
-73 кг вазн тоифаси (30 иштирокчи)
Биринчи босқич: Ҳикматуллоҳ Тўраев - Виктор Скворцов (БАА)
-81 кг вазн тоифаси (34 иштирокчи)
Иккинчи босқич: Шарофиддин Болтабоев - Дидар Ҳамза (Қозоғистон)
Иккинчи босқич: Камолиддин Расулов - Алфа Оумар Джало (Франция)
-90 кг вазн тоифаси (29 иштирокчи)
Биринчи босқич: Давлат Бобонов - Хатем Абд Эл Ахер (Миср)
-100 кг вазн тоифаси (28 иштирокчи)
Биринчи босқич: Муҳаммадкарим Ҳуррамов - Кайхан Ўзчичек-Такаги (Австралия)
+100 кг вазн тоифаси (31 иштирокчи)
Биринчи босқич: Бекмурод Олтибоев - Левани Матиашвили (Грузия)
ҚИЗЛАР
-52 кг вазн тоифаси (30 иштирокчи)
Биринчи босқич: Диёра Келдиёрова - Ана Перез (Испания)
-70 кг вазн тоифаси (25 иштирокчи)
Биринчи босқич: Гулноза Матниёзова - Мадина Таймазова (Россия)