Дзюдо: Сабина Азаматова Душанбе турнирида совриндор бўлди
Шу кунларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 21 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасида “Hoji Sharif Dushanbe Grand Prix Juniors 2026” халқаро турнири ўтказилмоқда.
19 мамлакатнинг 227 нафар ёш дзюдочиси иштирокида ўтказилаётган халқаро турнирнинг илк кунида ўғил болалар -60, -66, -73 килограммда, дзюдочи қизлар -48, -52, -57, -63 кило оғирликда беллашди.

Халқаро турнирнинг биринчи кунги беллашувларида татамига чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Сабина Азаматова -52 килограммда бронза медалини қўлга киритган бўлса, Муҳаммадқодир Шодмонов -60 килода, Мафтуна Аҳмедова -57 килода, Чарос Ҳикматова -52 килограммда, Асал Каримжонова -63 килода 5-ўрин билан кифояланди.
Бугун халқаро турнирнинг сўнгги кунида дзюдочи йигитлар -81, -90, -100, +100 килограммда, қизлар эса -70, -78, +78 кило оғирликдаги баҳсларда иштирок этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА