Душанбеда Осиё чемпионати бошланди
Фоторепортаж
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионати бошланди.Қитъамизнинг 26 давлатидан сара курашчилар жами 15 та (7 та эркаклар, 8 та аёллар) вазн тоифасида баҳсларга киришди. Бугун мусобақанинг биринчи куни эркаклар ўртасида -66, -81, -90, +100 кг, аёлларда эса -57, -70, -87 кг вазнларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.Айни дақиқаларда мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказиляпти. Унга қадар эса 7 та вазнда саралаш беллашувлари бўлиб ўтади. Бироздан сўнг финал баҳслари бошланади.
[gallery-6232]
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар.