Дунёнинг энг бой одамлари рўйхати эълон қилинди
Илон Маск ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Унинг бойлиги 263 миллиард долларга баҳоланган ва у бир йилда 33,5 миллиард доллар ишлаб топган.
Иккинчи ўриндан Аmazon асосчиси Жефф Безос (209 миллиард, +32,2 миллиард), учинчи ўриндан эса Марк Цукерберг (201 миллиард, +72,9 миллиард) жой олган.
Рўйхатда Украина билан уруш ҳолатида бўлган Россиянинг жами 9 нафар фуқароси бор. Bloomberg рўйхатига киритилган россиялик миллиардерларнинг бойлиги йил бошидан буён 26 миллиард долларга кўпайган.
32,2 миллиард бойликка эга Владимир Потанин россиялик миллиардерлар орасида етакчилик қилмоқда.
<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/T7V_t9SnbdU" title="Dunyoning eng boy odamlari roʻyxati eʼlon qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдиалиева, ЎзА