Дунёда қочоқлар сони ошиб бормоқда
2021 йил дунёда уруш ва зўравонлик туфайли яшаш жойини тарк этган одамлар сони 8 фоиз ошиб, 89 миллион 300 минг кишига етди.
Бу ҳақдаги маълумотни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармаси тарқатди.
“Сўнгги ўн йилликда уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони мунтазам ортиб бормоқда. Ўтган йил охирида ер юзидаги ҳар саксон саккизинчи инсон мигрант бўлган, 27,1 миллион қочқин, 4,6 миллион бошпана изловчи, 53,2 миллион мамлакат ичида кўчиб яшашга мажбур бўлган инсон қайд этилган”, дейилади хабарда.
2021 йил давомида Туркия энг кўп – 3,8 миллион қочоқни қабул қилган. Бу борада кейинги ўринларни Уганда (1,5 миллион киши), Покистон (1,5 миллион) ва Германия (1,3 миллион) эгаллади.
Ҳисобот даврида 5,7 миллиондан зиёд киши аввалги истиқомат жойига қайтган.
ЎзА