Дунё суратларда
Жаҳоннинг турли нуқталарида содир бўлаётган энг муҳим ва ҳайратланарли воқеалар – фотообъектив нигоҳида. Ҳар бир тасвир ортида бутун бир ҳикоя, янгиликлар дунёси яширин.
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Прага, Чехия: Прага марафони иштирокчилари машҳур Карл кўпригидан югуриб ўтишяпти. Эркаклар пойгасида эфиопиялик Берехану Вендему Цегу, аёллар ўртасида эса кениялик Милисент Елим ғолиб чиқди.

Бермуд ороллари: Қирол Чарльз III Буюк Британиянинг денгиз орти ҳудудига икки кунлик ташрифи доирасида маҳаллий аҳоли вакиллари билан кўришди.

Хеврон, Ғарбий Соҳил: Исроил аскарлари Фаластин шаҳри бўйлаб уюштириладиган ҳафталик саёҳатда яҳудий кўчманчиларини қўриқлаб боряпти.

Тубаб Диалао, Сенегал: Африкадаги рақс биенналеси қатнашчиси. Беш кунлик тадбир замонавий Панафрика хореографияси ютуқларини намойиш этувчи қулай майдондир.

Уотерлувилл, Буюк Британия: Бу йилги “Beltain Celtic Fire” фестивали учун махсус тўқилган улкан одам. Муаллифлар Марк ва Ребекка Форд Хэмпширдаги Бутчер қадимий фермасида тадбир бошланиши олдидан ўзларининг ижод маҳсулини кўздан кечирмоқда. Ёз бошланишини нишонлаш мақсадида ўтказиладиган мазкур қадимий кельт байрами Май маликаси ва Яшил одам ҳикоясига асосланган.

Киев, Украина: Россиянинг Украина пойтахтига уюштирган ҳужуми пайти тутувчи самолёт дронни уриб юборганда, портлаш ёғдуси осмоннинг бир қисмини ёритди.

Сидней, Австралия: Фаоллар “Global Sumud” флотилияси билан бирдамлик намойиши сифатида Милсонс Пойнтдан “Man O’War” поғонасига сузиб боришгач, Сидней опера театри яқинида суратга тушди.

Скомер ороли, Уэльс: Атлантика паффинлари тумшуғи очиқ ҳолда кўринган. Британия жанубидаги ушбу энг йирик паффин колониясида 2026 йил 52 000 га яқин қуш қайд этилган. Жониворлар апрелдан июлгача кўпайиш учун шу оролга келади.

Шармей, Швейцария: Пешқадамликни англатувчи сариқ либосидаги словениялик велоспортчи Тадей Погачар ва унинг жамоадошлари Брокдан Шармейгача чўзиладиган, бу гал 79-марта ўтказилаётган “Тур де Романди” пойгаси 4-босқичида.

Портобело, Панама: Одамлар Конгос байрамида иштирок этмоқда. Тадбир Афро-Кариб меросининг энг ёрқин маданий кўриниши сифатида қуллик, қаршилик ва озодлик мавзулари билан боғлиқ мусиқа, рақс, театр томошаси ва рамзий қаҳрамонларни ўз ичига олади.

Колумбия дарёси дараси, Орегон: Мальтнома шаршарасида аҳоли табиат манзарасидан баҳра олмоқда.

Қуддус: Исроил полицияси Шарқий Қуддуснинг Силвон туманида фаластинликлар мажбурий кўчирилишига қарши норозилик билдириб, асосий йўлни тўсиб қўйган ўнлаб фаолларни таъқиб қилмоқда.

Торонто, Канада: Косплей либосидаги аёл “High Park”да гуллаган сакура дарахти ёнида капалак шаклидаги кўзгуни ушлаб турибди. Бу дарахтлар хиёбонга 1959 йил Токио фуқаролари томонидан совға қилинган.

Пусан, Жанубий Корея: 1500 дрондан иборат ўзи учар учоқлар гуруҳи ёрқин шоу пайти Гванган кўприги узра тунги осмонда “Ўргимчак-одам: Янги кун” фильмини тарғиб қилди.
Фардона Яхшибоева, ЎзА