Айни пайт Исроил ва Эрон ўртасида зиддият кучайган, кўҳна қитъа бир неча фестивалга мезбонлик қиляпти, шимолда сиёсий ислоҳот авжига чиққан, жануб эса бўрон ва сув тошқини билан курашяпти. Хуллас, сайёрамиз ҳаракатда.
“Дунё суратларда” рукни ЎзА ўқувчиларини кун давомида жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан бохабар этишга ҳаракат қилади.

АҚШ Шимолий Каролина штати Маршалл шаҳрида “Хелен” тўфонидан сўнг ҳарбийлар маҳаллий аҳолига чиқиндини олиб ташлаш ва ҳудудни тозалашда кўмаклашяпти.

Россия Президенти Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенкони Москвада, Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Биринчи даражали “Авлиё Андрей” ордени билан тақдирламоқда.

Буэнос-Айрес университети Фалсафа ва адабиёт факультети талабалари мамлакат раҳбари Хавьер Милейнинг олийгоҳни молиялаштириш қонунига вето қўйишига қарши норозилик билдириб, кўчада дарс ўтмоқда.

Канада. Брант шаҳридаги эски дон элеватори узра Шимолий қутб ёғдуси осмонни ёритиб турибди.

Бразилиянинг Манакапуру ҳудудидаги табиий офат Солимоес дарёси қирғоғини кўчириб юборди.

Ҳиндистон. Аҳмадободлик аёл “Навратри” диний байрамининг биринчи куни деворга қўл изини туширяпти.

Исроилнинг “Темир гумбаз” ракетага қарши тизими Ливандан Исроил томон учирилган ракеталарни уриб туширмоқда.

Аурелио Ортиз “Милтон” тўфони Мексиканинг Юкатан ярим оролига кучли ёмғир олиб келгандан сўнг, сув босган уйида ўтирибди.

Мозамбик жанубидаги Инхамбане шаҳрида аёл умумий сайлов олдидан мамлакатнинг ҳукмрон “Фрелимо” партияси собиқ раҳбари Филипе Ньюси сурати туширилган матони кийиб олган.

Испаниянинг Таррагона шаҳрида икки йилда бир марта ўтказиладиган “Инсон минораси” мусобақасида “Xikuets de Reus” гуруҳи аъзолари чиқиш қилмоқда.

Непал. Катмандуда кучли ёмғирдан кейин Багмати дарёси қирғоғида йигит намланган китобларини қуритяпти.

Чилининг “Rano Raraku” археологик ёдгорлиги ҳудудидаги отлар галаси.

Конго Демократик Республикаси. Гома портида чўкиб кетган юзлаб одам учун оҳ чекаётган аҳоли.

Буюк Британия. Стаффордшир табиат боғидаги кўлда чўмилаётган қутб айиғи.

Италия. Cастелроттолик чорвадорлар молларини кузги мавсумнинг сўнгги ўтлоғига ҳайдамоқда.

Марокаш. Рачидия яқинидаги чўлда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган кичик кўллар.

Таиланд. Бангкоклик раққослар “Yaowaratra” фестивалида аждар рақсини ижро этяпти.

Қозоғистон. “Чарин” каньонининг юқоридан кўриниши.

Украина. Донецкда тиббий гуруҳ фронтда оғир яраланган аскарни эвакуация қилмоқда.

Босния. Донжа Жабланиcа қишлоғидаги сув тошқини ва кўчкидан кейинги манзара.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньяндаги Миллий мудофаа университети ташкил этилганининг 60 йиллиги муносабати билан мазкур олийгоҳга ташриф буюрди.
Ўткир Мирзо тайёрлади. ЎзА