Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннум этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманининг чекка Саримой маҳалласида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шунингдек, тадбир доирасида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси, спорт мусобақалари, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, миллий таом ва либослар кўргазмалари ташкил этилди.
[gallery-20415]
Воҳада истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ўз миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятларини намойиш этди. Дўстлик, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради, гўзал рақслар ижро этилди.
Тадбирда туман ҳокими Акмал Жималязов қатнашди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА