“Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалда
Қарши давлат техника университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирда университет ректори Шерзод Неъматов талаба-ёшларнинг бандлигини таъминлашнинг нақадар муҳимлиги, “Долзарб 90 кун” лойиҳасидан кўзланган мақсад, корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.
[gallery-24117]
Ҳамкор ва иш берувчи ташкилот-муассасалар раҳбарлари, масъуллари ҳам олий таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни кучайтириш омиллари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир давомида университет бош биноси фойесида ёш олимлар томонидан илмий тадқиқот ишлари, кўплаб лаборатория жиҳозлари намойиш этилди.
Шунингдек, талабалар ва битирувчилар учун 20 га яқин ташкилот ва муассасалар томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Талабалар билан жонли мулоқотлар ўтказилди.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари