Диёрбек Бойбўлсинов ва Муҳайё Абдусатторова Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
Болгариянинг Пловдив шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Хусусан, мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёрбек Бойбўлсинов ва Муҳайё Абдусатторова PR2 MIX2x дастури финал баҳсида барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди.

Ҳамюртларимиз масофани 8:25.10 дақиқада босиб ўтиб, марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.
Дунёниг 22 давлатидан қарийб 400 нафар спортчи иштирок этаётган Жаҳон кубогининг бугунги баҳсларида PR3 MIX2x дастури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Унда Акбарали Абдувалиев ва Динара Белянина тандеми ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА