Депутат барчани бирдамликка чақирди
Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий координатори, ёш тадбиркор Жамшид Раҳмонқулов хайрли тадбирни бошлаб берди.
Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий координатори, ёш тадбиркор Жамшид Раҳмонқулов хайрли тадбирни бошлаб берди.
“#Himoyachallenge” деб номлаган лойиҳа Қарши шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланди. Айни пайтда ушбу маҳаллада 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 8 та ширкат назоратида 34 та кўп қаватли уй, 1 минг 300 дан зиёд хонадон мавжуд.
“#Himoyachallenge” лойиҳаси тиббиёт ниқоблари билан таъминланмаган аҳолига бепул ниқоблар тарқатиш ҳамда уларни ушбу вазиятда бирдамликда эпидемияга қарши курашишга чорлашга қаратилган.
Лойиҳа давомида Жамшид Раҳмонқулов томонидан 500 та медицина ниқоблари аҳолига бепул тарқатилди. Аҳолига касалликни олдини олиш бўйича тушунтиришлар ҳамда ширкатларга дезинфекция амалга ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди. Бундан ташқари, нарх-наво ўсишининг олдини олиш мақсадида маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари иш фаолияти кўздан кечирилди. Ногиронлиги бўлган хонадонлар ҳолидан хабар олинди.
– Бугунги кунда биз депутатлар ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳоли ёнида бўлишимиз ва уларни қўллаб-қувватлашимиз шарт, – дейди Жамшид Раҳмонқулов. – Чунки бу синовни муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, фақатгина бирлашиб енга оламиз. Шу ҳафта ичида Қарши шаҳридаги яна учта Пахтазор-1, Чўлқувар ва Шодлик маҳаллаларида ҳам шундай тадбирлар ўтказилади. Барчани бирдамликка чорлаймиз.