Депутат аралашуви билан муаммо бартараф этилди
Давлатимиз раҳбарининг сайловолди дастурида қайд этилган “Инсон қадри учун” деган буюк ғоя остида O’zLiDePдан сайланган депутатлар жойларда сайловчиларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Жумладан, O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши депутатлари томонидан халқни рози қилиш учун кенг шарт-шароитлар яратиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Маҳмуд Қодиров ўзи сайланган ҳудуд, яъни Бирлик маҳалласидаги сайловчилар билан учрашуви давомида табиий газ босими пастлиги тўғрисидаги мурожаатни ўрганиб чиқди.

Об-ҳавонинг салқин тушиши билан аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи икки баробар ортади. Шунинг учун ҳам депутат сайловчилар муаммосини атрофлича ўрганиб чиқди. Мутахассислар билан биргаликда ӯрганиш натижасида маҳалла аҳли учун келиб турган газ қувурининг эскирганлиги, шунинг учун ҳам газ босими пасайиб кетганлиги аниқланди.
Мазкур муаммо депутат аралашуви билан ижобий ҳал қилинди. Яъни 25 та хонадонга алоҳида 1 та газ тақсимлагич ўрнатиб берилди ва эскирган 200 метр газ қувури янгисига алмаштирилди.
ЎзА