Денов туманида янги ҳоким иш бошлади
Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимидан озод этилган Илҳом Аброров ўрнига шу пайтгача Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Анвар Нормаматов туман ҳокими этиб тайинланди.
Анвар Нормаматов 1981 йил Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тугатган.
Меҳнат фаолияти давомида ички ишлар органларида турли масъул лавозимларда хизмат қилган. Хусусан, Сариосиё, Узун ва Қизириқ туманлари ҳамда Термиз шаҳар ички ишлар бўлимларида бошлиқ, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида нутқ сўзлади.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири