Денис Истомин “АТР” рейтингида юқорилади
Теннис бўйича “АТР” ва “WTA” теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин "ATP" рейтингида ўтган ҳафтадаги ўрнидан 25 поғонага юқорилаб, 242-ўриндан жой олди. Шунингдек, рейтингда Ҳумоюн Султонов 2, Санжар Файзиев 20 поғонага юқорилади. Ушбу рейтингда Новак Жокович (Сербия) 8 875 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилмоқда.
Афсуски, “WTA” томонидан аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 3 поғонага пастлаб 271-ўринни эгаллади. Ушбу жадвалда Сабина Шарпова 540, Акгул Омонмуродова эса 686-ўринда қайд этган.
Ҳозирда аёллар ўртасидаги рейтингнинг энг юқори ўрнида австралиялик Эшли Барти 8 330 очко билан турибди.
ЎзА