Дельтакрон лабораториядаги хатолик оқибатими?
Энди эса дельтакрон лабораториядаги хатолик оқибатида тарқаб кетдими деган саволга жавоб излаймиз.
Сал аввалроқ сайтимизда дельтакрон ҳақида қисқача бўлса-да маълумот берган эдик.
Роспотребнадзор илмий гуруҳи раҳбари Камил Хафизовнинг таъкидлашича, дастлаб Кипрда аниқланган “дельта” ва “омикрон” бирикувидан ҳосил бўлган дельтакронни янги штамм дейишга ҳали эрта экан.
Унинг айтишича, 2022 йил 7 январида GISAID халқаро маълумотлар базасига ҳақиқатан коронавирусянги варианти сақлаш учун топширилган. Аммо улар чуқур ўрганилганда баъзи намуналарнинг бошқалари томонидан зарарланганига ўхшаш аломатлар сезилди, дейди у. Бу коронавируснинг янги турими ёки йўқ – батафсил ўрганиш керак дейилмоқда.
– Янги штаммнинг хусусиятлари, синовлар, вакциналар самарадорлиги ҳақида гапиришга эрта. Аввал бу чиндан гибридми ёки лабораториядаги хатолик– аниқлаштириб олиш керак. Бундан ташқари, бошқа лабораторияларда дельтакрон борлигини исботловчи аломатлар ҳали топилганича йўқ... –дейди К.Ҳафизов.
У хато аниқ лабораторияда содир бўлган деб ҳисоблайди. Агар “бир қатор қоидаларга риоя қилинмаса, бундай “аралашма” вариантларни ҳосил қилиб қўйиш мумкин” экан.
Нима бўлганда ҳам, янги штамм чиндан “дельта” + “омикрон” бирлашувими-йўқми ёхуд лаборатория хатосими, аллақачон дельтакрон номини олишга улгурди.
Мафтуна КАРИМОВА тайёрлади, ЎзА