Давлатободда теннис мажмуаси реконструкция қилинмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Дўстлик» теннис мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида мажмуанинг асосий фасади замонавий кўринишда янгиланади. Шунингдек, 30 ўринли меҳмонхона, 150 ўринли ресторан, сауна, 8 та очиқ ва 2 та ёпиқ теннис корти реконструкция қилиниб, замонавий талаблар асосида жиҳозланади.
[gallery-30147]
Қурилиш ишлари якунланганидан сўнг мажмуа профессионал спортчилар, ёшлар ва теннис ихлосмандлари учун замонавий спорт инфратузилмасига айланиши кутилмоқда.
Мазкур лойиҳа ҳудудда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда республика ва халқаро даражадаги теннис мусобақаларини ўтказиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА