Давлатободда маҳалла инфратузилмаси янгиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманининг Тўқувчи маҳалласида ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Маҳаллада кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар парваришланмоқда. Болалар ва спорт майдончалари, кириш ҳамда пиёдалар йўлаклари, ариқ-зовурлар қайтадан барпо этилмоқда.
Шунингдек, коммунал инфратузилмани такомиллаштириш, ички йўлларни тартибга келтириш ва ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг ташқи қиёфаси янгиланиб, янги яшил майдонлар барпо этилмоқда.
[gallery-30218]
Амалга оширилаётган ишлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш ва ҳудуднинг замонавий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА