Давлатимиз раҳбари кино орқали халқлар бир-бирини танишини таъкидлади
Президентимизнинг "Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашуви давом этмоқда.
Ўз тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини жаҳон экранларида муносиб намоён эта олган мамлакатнинг овози ҳам, таъсири ҳам кенгаяди.
Кино бугун шунчаки кўнгилочар санъат тури эмас, балки мамлакатнинг халқаро нуфузи ва таъсирини оширадиган “юмшоқ куч”га айланган.
Президентимиз армияни кучайтириш ва хавфсизликка эътибор қаратиш билан бирга фарзандларимиз онги ва дунёқарашини ким ва қандай ҳимоя қилиши ҳақидаги саволни ўртага қўйди. Бу саволга жавоб, аввало, кино санъати ва киноижодкорлардан кутилмоқда.
Мамлакатимиз етакчиси илгари сурган “Ўз” ғоясининг кино санъатидаги ифодасини шундай баён қилди: “Ўзлигимизни англаб, ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан дунёга айтиш”.
ЎзА