Давлат хизматчилари малака оширди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Фарғона ҳудудий филиали ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамкорлигида Наманган вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари учун махсус малака ошириш курслари ўтказилди.
Бугунги кунда давлат ташкилотлари ва органларида инсон ресурсларини самарали бошқариш ва кадрлар салоҳиятини тизимли равишда доимий ошириб бориш каби вазифалар замонавий бошқарувнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу жараёнда давлат ташкилотлари ва органлари кадрлар билан ишлаш масъулларининг ўрни беқиёсдир.
Малака ошириш курсларига Наманган вилоятидан 40 нафар давлат хизматчилари жалб этилди.
Тўрт кун давом этган ўқув жараёнлари Давлат бошқарув академияси Фарғона филиалининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот мутахассислари томонидан маъруза, суҳбат, вебинар ва семинар-тренинглар шаклида олиб борилди.
[gallery-6165]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат) ЎзА