Дарахтларга шафқатсизлик давом этмоқда
Кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги Шахристон ва А.Темур кўчалари кесишмасида дарахтларнинг таг қисми бетон қилинганлиги, сўнг таги бетондан тозаланганлиги юзасидан хабарлар тарқалди.
Давлат экология қўмита ахборот хизмати хабар беришича қўмита раиси Н.Обломурадов воқеа жойига чиқиб, ҳолат билан яқиндан танишди. Маълумотларга кўра, ўша ердан тўрт машина бетон қолдиғи олиб ташланган. Мутасаддилар томонидан экология, экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда навбатчилик ташкил этилиб, 24 соат назоратга олиш вазифаси топширилди.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

ЎзА