Данғарада замонавий кутубхона иш бошлади
Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғона вилояти Данғара туманида янги кутубхона фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимиз Бош Қомуси қабул қилинган сана арафасида Фарғона вилояти Данғара туманида янги кутубхона фойдаланишга топширилди.
Ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида бошланган саъй-ҳаракатлар, эзгу ташаббуслар замирида ҳам юртдошларимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитиш, билим ва дунёқарашини юксалтириш каби мақсадлар мужассам. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан бири ҳам бевосита мазкур масалага дахлдор.
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 6-7 май кунлари Фарғона вилояти ташрифи чоғида Данғара тумани аҳолиси, айниқса, ёшларга замонавий қулайликларга эга кутубхона қурилиши топшириғини берган эди. Қисқа муддат ичида “Водий юксак омад таъмир” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан туман марказида ушбу муҳташам маърифат ва маънавият маскани қад ростлади. Бунинг учун қарийб 5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Кутубхона қурилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва вилоят ҳокимлигининг ҳам хизмати бор.
Мазкур кутубхонанинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, Данғара тумани ҳокими С.Аминжонов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори У.Тешабоева ва бошқалар мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини оширишга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Мазкур янги бунёд этилган ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга бу маскан данғараликлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.