Дамашқ АҚШдан товон талаб қилади
СУРИЯ. “БМТга тақдим қилинган қанчадан-қанча арзномалар тахлам ҳолича турибди”, дейди Сурия Президенти.
"АҚШ ҳарбийлари Сурия нефтини олиб кетмоқда ва Дамашқ бунинг учун товон тўланишини талаб қилади". Сурия Президенти Башар Асад "Риа Новости"га интервьюсида шундай баёнот берди.У мазкур масала БМТга тақдим этилишини, лекин ўзи бунинг ижобий натижа беришига ишонмаслигини айтди.
“БМТга тақдим қилинган қанчадан-қанча арзномалар тахлам ҳолича турибди”, дейди Сурия Президенти.